САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддасига асосан сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради.
Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. (Бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно).
Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «Қ» ёки «P» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра алмаштирилиши мумкин.
Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши лозим ва алоҳида сақланади.
О.БОБОМИРЗАЕВ,
туман прокурорининг ёрдамчиси,
Ш.АНВАРХОНОВ,
Наманган шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси.

