ТАДБИРКОР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4525-сонли қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди.
Бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган «Бизнес юритиш – 2020» ҳисоботида Ўзбекистон 69-ўринни эгаллаб, ислоҳотлар миқёси ва самарадорлиги бўйича дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди.
Бир қатор вазирлик ва идора раҳбарларига қурилиш учун рухсатномалар бериш, электр таъминоти тизимига уланиш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кредит бериш ҳамда тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш йўналишларидаги ислоҳотларнинг амалиётга татбиқ қилиниши етарли эмаслиги натижасида «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботи тегишли индикаторлари бўйича мамлакатнинг рейтингдаги ўрни пастлигича қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбе-кистон Республикасининг ўрнини яхшилашга доир «Йўл харитаси» тасдиқланганлиги ҳам улкан қадам, десак муболаға бўлмайди.
Р.ШАРИПОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири,
А.АБДУМАЖИДОВ,
туман прокурори ёрдамчиси.

