УСТОЗ ШУНДАЙ БЎЛСА

36-мактабда ўз ишининг устаси, моҳир билимдон устозлар кўпчиликни ташкил этади. Шулардан бири бошланғич синф ўқитувчиси Гулчеҳра Қосимовадир. Салкам 25 йиллик педагогик тажрибага эга, туман халқ таълими бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан бир неча бор фахрий ёрлиқларга сазовор бўлган муаллиманинг 1-«Г» синфида ташкил этган дарсини кузатар эканмиз, унинг маҳоратига таҳсинлар айтдик. Гулчеҳранинг, аввало, ўқувчилар меҳрини қозонганлиги, уларни жондилдан севиши, дарс жараёнидаги эпчиллиги, маҳорати қалбларимизга сурур бахш этди. Фарзандларимиз тақдири шундай оқила устоз қўлида эканлиги бизни шодлантирди.

Дарс якунида туман халқ таълими бўлими бошланғич таълим услубчиси Дилноза Аҳмедова, 21-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Муножат Жунаева, ота-оналар вакили Сирожиддин Эргашевлар машғулот ҳақида илиқ, самимий фикрлар билдириб, муаллимага миннатдорчилик изҳор этишди. Мен Гулчеҳрахонга қуйидаги шеърий сатрларни бағишлагим келди:

Ҳурматингиз қай тил билан айлай баён, азиз устоз,

Одамий, ҳам ширин сухан, камтар чунон, азиз устоз.

Жонкуяр, меҳнатсевардир, ҳам меҳрибон, азиз устоз,

Чарчаманг, кўп йил яшанг Сиз, соғу омон, азиз устоз.

Шаҳноза ТУРСУНОВА.

Боғ МФЙ.