ФАОЛ ДЕПУТАТЛАРГА «ТАШАККУРНОМА»

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Муҳаммадаюбхўжа Апақов ўтган беш йиллик фаолият давомида алоҳида ўрнак кўрсатган ва жонкуяр депутатларни эътироф этиб, туман Кенгашининг «Ташаккурнома»ларини топширди. Улар орасида туман Кенгаши депутатлари Фазлиддин Муҳиддинов, Равшан Абдуллаев, Зулхумор Каримова, Фарида Отахонова, Муҳаммадали Қамбаров, Олимжон Мавлоновлар бор.

Шунингдек, тумандаги давлат чегараси олди ҳудудларида олиб борилган тозалов тадбирлари ва чегара постида ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки учун ҳарбий қисм қўмондонлиги томо-нидан фаол депутат Барно Мирзамова «Ташаккурнома» билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.