ФАХРЛИ ЎРИНЛАРДА

«Биз оилавий ажримларга қаршимиз» мавзусида ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичида Қаҳрамон МФЙ раиси Каримахон Юнусова фахрли биринчи ҳамда Тошлоқ МФЙ мутахассиси Фазилат Маҳмудова иккинчи ўринларни қўлга киритишди. Уларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқарувининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Туман ҳокимлигида ҳар икки ғолибни туман ҳокими М.Апақов табриклаб, эсдалик совғалари тақдим қилди.