ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Президентимиз «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни»ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни»ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Фармойишда Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва жамоат ташкилотларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири ҳамда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шарафли бурчи эканлиги кўрсатиб ўтилган. Хусусан, «Ватанпарварлик ойлиги» давомида «Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари»нинг таълим муассасаларига ташрифини уюштириш, мактабгача таълим муассасаларининг тайёрлов гуруҳларида «Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!» мавзусидаги эстафеталар, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги иншо, сурат, шеър ва амалий санъат ҳамда  ўспирин ёшлар ўртасида «Мен албатта ҳарбий бўламан!» танловларини ўтказиш, турли акцияларни ташкил этиш, буюк боболаримиз жасоратини ифодаловчи саҳна кўринишларини намойиш қилиш каби кўплаб вазифалар кўзда тутилган.

Олмахон ЁҚУББОЕВА,

14-мактаб ўқитувчиси.