«ТАШАККУРНОМА»ЛАР ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимиз раҳбари томонидан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг туманимизда ижросини таъминлашдаги фаол иштироки, юртимизда байрамлар арафасида нуронийларнинг ҳолларидан хабар олиб, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиришда ҳамда «Нуроний» жамғармасига кўрсатаётган беминнат ёрдами учун бир гуруҳ фаолларга Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов бўлимнинг «Ташаккурнома»ларини тақдим этди. Ушбу «Ташаккурнома»лар билан туман ҳокими М.Апақов, туман прокурори У.Номонов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев, туман ДСИ бошлиғи А.Маҳмудов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғ.Жўраев, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаровлар тақдирланишди.
«Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғаларини Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев топширди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

