ЁРҚИН КЕЛАЖАК УЧУН
22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов туманимизда ҳам уюшқоқликда ўтди.
Эрталаб соат 8.00 га яқин 27-мактабда жойлашган 454-участка сайлов комиссияси аъзолари ва сайловчилар, сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг очилиши бўлди. Комиссия раиси Ғофуржон Отавалиев тадбирни очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Биринчилардан бўлиб кекса сайловчилар овоз беришди.
-Аввалги сайловларда ҳам қатнашганман. Бўртма шрифтли алифбо асосида сайлов бюллетенларининг амалиётга татбиқ этилгани, бизни беҳад хурсанд қилди. Чунки олдинги сайловларда номзодлар ҳақидаги маълумотни кимдир ўқиб берарди. Маъқулини айтардим. Белгилаб қўярди. Энди ўзимиз ўқиб, ўзимиз белгилаш имконига эга бўлдик. Бу юртимизда сиёсий жараён адолатлилик, очиқлик асосида ўтаётганидан далолат.
Хонадоним 466-сайлов участкасига яқин ерда жойлашгани учун турмуш ўртоғим ҳамроҳлигида ўзим чиқишга аҳд қилдим. Сайлов участкасида бизга алоҳида эътибор қаратиб, овоз беришим учун ҳамма шароит-ларни яратиб беришди. Мен ҳам ўзим танлаган номзодларга, ёрқин келажагимиз учун овоз берганимдан мамнунман, -дейди Боғ МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Иминжон Қирғизов.
16-мактабда жойлашган 450-сайлов участкасидаги сайлов жараёнида Халқаро кузатувчилар вакиллари иштирок этишди.
Гулбоғ МФЙда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Мадамин ота Абдуллаев, Аҳмаджон ота Мамадалиевлар хонадонларига 429, 471-сайлов участкалари вакиллари ташриф буюриб, овоз бериш жараёнини амалга оширдилар.
2020 йил 5 январь куни 49-Уйчи сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига такрорий овоз бериш ўтказилиши маълум қилинди.

