АЙЁМ ЙЎҚЛОВИ
Янги йил байрами муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фаол фахрийлар, беморлар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларига ташриф уюштирилиб, айём совғалари топширилди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Аҳмаджон ота Мамадалиев, Мадамин ота Абдуллаев ҳамда марҳум Исматилла ота Раҳматиллаевлар хонадонига Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев,»Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғанишер Жўраевлар ташриф буюриб, уларнинг кўнгилларига шодлик улашдилар.
Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан Обод МФЙда яшовчи, салкам тўқсон ёшни қаршилаётган Шаҳодатхон ая Умарова йўқланиб, унга ногиронлик аравачаси топширилди.
Бир гуруҳ фаол фахрийларга вилоят ҳокимининг байрам «Табрикнома»си ва эсдалик совғалари етказилди.
Туман хотин-қизлар қўмитасидан олинган хабарга кўра, тумандаги ногиронлиги бўлган хотин-қизларга Янги йил арафасида 5 та аравача, 2 та эшитиш мосламаси, 4 та ҳасса, 3 та қўлтиқтаёқ, 2 та ходунок, жами 16 та реабилитация воситалари тақдим этилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

