БИР ЁРИМ БОР…

Бир ёрим бор – шундай севарки,

Ваъдасидан қайтмай севади.

Дил розини пинҳона тутиб,

Ўзимга ҳам айтмай севади.

Ишқ ўтининг ҳароратини

Ё билиб, ё билмай севади.

Гоҳо мени писанд этмайин,

Назарига илмай севади.

Кўнглин олсам, шод-хуррам бўлиб,

Хўп дилбарлик қилиб севади.

Жаҳлланса, қовоғин уйиб,

Юрак-бағрим тилиб севади.

Бардошлидир фироқ ўтига,

Ёнмагандай ёниб севади.

Баъзан мени оташда ёқиб,

Бул ишидан қониб севади.

Кўзларига меҳр-ла боқсам,

У ҳам сирли қараб севади.

Не қилса-да, севади, ҳатто

Кокилларин тараб севади.

Мен ҳам уни севаман жондан,

Бахт-иқболдан яйраб севаман.

Ҳусну хулқин мадҳ этар чоғим

Андалибдек сайраб севаман.

Шундай севар, одатда, инсон,

Муҳаббат бор – умр чароғон. Ўринбой МЎМИНОВ. ��qN ��>�R`QE���4�搚nj,hy_� �t�5n��Ā?��C