«ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ» ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишлаб «Ватанпарварлик ойлиги» юксак уюшқоқликда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти тасарруфидаги туман ўқув-спорт техника клуби(ЎСТК)миз жамоаси томонидан ҳам бир қатор жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида мазкур ойликка бағишлаб турли спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Спорт тадбирлари календарь режасига асосан спортнинг ўқ отиш тури бўйича ўтказилган 2-туман биринчилиги мусобақасида туманимиздаги мактаблардан 256 нафардан ортиқ спортчи қатнашди. Унинг якунига кўра, қиз болалар ўртасида (2006 йил туғилган ва ундан ёшлар) Дурдона Тоҳиржонова (6-мактаб), Шодиёна Абдуллаева (31-мактаб), Шаҳзода Абдуллахонова (26-мактаб), ўғил болалар ўртасида Аббос Аббосов, Даврон Қутбиддинов (6-мактаб), Камолиддин Жамолиддинов (5-мактаб), ўсмир қизлар  ўртасида (2004 йил туғилган ва ундан катталар) Гулшода Эргашева (31-мактаб), Маҳлиё Мўйдинова (1-мактаб), Маҳлиё Аҳмаджонова (31-мактаб), ўсмир болалар ўртасида (2004 йил туғилган ва ундан катталар) Аҳрор Нуриддинов (36-мактаб), Акмал Темурбоев (6-мактаб), Сарвар Шермирзаев (23-мактаб), аёллар ўртасида Комила Шуҳратова (1-мактаб), Нозима Зокиржонова (6-мактаб), Маҳлиё Абдулвоҳидова (26-мактаб), эркаклар ўртасида Убайдулло Ҳабибуллаев (1-сонли касб-ҳунар мактаби), Сарвар Неъматуллаев (6-мактаб), Бобир Сатторов (39-мактаб), аёллар ўртасида Райҳона Шарипова (26-мактаб), Дилфуза Иномхўжаева (26-мактаб), Мадина Эгамбердиева (1-мактаб), эркаклар ўртасида Миржалол Ғуломов (1-мактаб), Нозим Камолиддинов (23-мактаб), Озодбек Олимжонов (26-мактаб) ғолиблар сафидан жой олишди.

Умумжамоа ҳисобида 26-мактаб жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. 31-мактаб жамоаси иккинчи, 1-мактаб жамоаси учинчи ўринларни эгаллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 «Меҳр-мурувват – ноёб фазилат» номли маданий-маърифий байрам тадбирида бир гуруҳ ҳамюртларимизнинг кўнгилларини кўтариб, эсдалик совғаларимизни топширдик.

«Ватанпарварлик ойлиги» муносабати билан тадбирларимиз давом этмоқда.

Исмоил МАВЛОНОВ, туман ЎСТК бошлиғи.