ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Яқинда Боғ МФЙ маъмурий биносида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролари ва фаоллари қатнашдилар.

Очиқ мулоқотда жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ж.Мамуров «Ўғрилик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари», туман маъмурий судининг раиси Б.Касимов «Мамлакатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этишди. Ж.Мамуров ўз маърузасида туман суди томонидан 2019 йил давомида 27 нафар шахсга нисбатан 19 та ўғрилик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилгани, Боғ МФЙ ҳудудида 2019 йилнинг 8 ойида бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан юз фоизга кўпайгани, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда келгусида мазкур тоифадаги жиноятларни камайтиришда кенг жамоатчиликнинг роли тўғрисида гапириб ўтди.

Йиғилиш сўнгида Ж.Мамуров томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Нуриддин АҲМЕДОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси. ���