ПОРАХЎРЛИК ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИ
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддасида «Пора олиш жинояти учун жавобгарлик» белгиланган бўлиб, унга кўра:
-пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб, бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳ-рум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, пора олиш:
-такроран, хавфли рецидивист ёки илгари Ўзбекистон Республи-каси Жиноят кодексининг 211 (пора бериш) ёки 212-модда (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)ларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
-кўп миқдорда;
-таъмагирлик йўли билан;
-бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан ташқари, пора олиш:
-жуда кўп миқдорда;
-уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жамшид МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.

