УЙЧИМИЗНИНГ ЙИГИТЛАРИ

Уйчимизнинг йигитларин

Савлати бор, савлати бор.

Эли шод, Ўзбекистондек

Давлати бор, давлати бор.

Хониш қилса дилдан жўшиб,

Юрт меҳрини куйлар қўшиб.

Довонлардан кетган ошиб,

Санъати бор, санъати бор.

Эрлар ичра марду майдон,

Ёв келса гар, кўкси қалқон.

Мардликлари тилда достон,

Шуҳрати бор, шуҳрати бор.

Ғурурини поймол қилмас,

Номардларга ошно бўлмас,

Ғанимларни дўст деб билмас,

Иззати бор, иззати бор.

Меҳмон келса, ёқар олов,

Чойхонача дамлар палов.

Тантилиги тутар дарров,

Ҳиммати бор, ҳиммати бор. Зоҳида АҲМАДЖОНОВА.