ЎКСИК ДИЛЛАР – ЭЪТИБОРИМИЗДА

Ҳаётнинг гўзаллигини, айниқса, имконияти чекланган инсонлар яқинларининг самимий меҳри, эътибори туфайли ҳис этади. Меҳр бор экан, инсон ҳаёти ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Меҳр-мурувват йўқ жойда ҳаёт бўлмайди.

Шу меҳр нури сабаб чечаклар уйғониб, улар танасига ҳаёт инади, тоғ-тошлар бағрини ёриб, майсалар униб чиқади.

7-мактабнинг 3-«А» синфида якка тартибда таълим-тарбия олаётган Шоҳжаҳон Жалолдинов, Муштарийбегим Юсуфжонова, 5-«Д» синф ўқувчиси Муҳаммадюсуф Абдулвосиев ҳам яқинларининг меҳри, устозларининг эътибори туфайли ҳаётга муҳаббати ўзгача. Фан асосларини яхши ўзлаштирмоқда, жуда  кўп шеърларни ёддан билади, расм чизишга иштиёқи баланд. Бунда уларга таълим-тарбия бераётган устозларининг ҳам хизматлари беқиёс. Байрам арафасида уларнинг хонадонларига синфдошлари ташриф уюштиришди. Шеър, қўшиқлар айтишди, синф раҳбарлари совға-саломлар билан ўқувчилар кайфиятини кўтаришди. Бир-биримизга қалбан яқин, эътиборли, меҳр-мурувватли, ҳушёр, оқибатли бўлайлик. Зеро, шоир айтганидек:

Бешикдан то қабрга қадар

Эришганинг ҳидоят бўлсин.

Ўксик дилни обод этмоқ – Ҳаж,

Улуғ мақом муборак бўлсин!

М.РЎЗИМАТОВА,

7-мактаб руҳшуноси,

Д.МАМАТҚУЛОВА, синф раҳбари.