БИР ФАРЗАНДГА УЧ КИТОБ
«Уйчинома» газетаси таҳририятига ажратилган «Китобхон миллат» мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида мактабимизда «Бир фарзандга уч китоб» мавзусида ташкил этилган тадбирда ота-оналар вакиллари ҳам фаол қатнашдилар.
Тадбир давомида ўқувчилар бадиий ва китобхонлик мавзусига доир чиқишлари билан барчани мамнун этишди.
-Кутубхонамизда 1500 дан ортиқ бадиий китоб мавжуд, -дейди кутубхоначи Зуннура Саматова. -Ўтказилаётган хайрия тадбирларимиз давомида 500 дан ортиқ янги бадиий адабиёт кутубхонамизга туҳфа қилинди. Айниқса, мактабимиз директори Ақидахон Қосимова ҳамда Лилбобо Назарова, Санжарбек Турғунов, Тўхтамирза Эгамбердиев, Шуҳратжон Абдуллаев, Толибжон Тожибоев каби ота-оналар, Дилфуза Тожибоева, Манзура Давлатова сингари ўқитувчилар, 7-«Б»,8-«А», 9-«А» синфлар ўқувчиларининг фаолликлари алоҳида эътирофга лойиқ.
Хайрия акцияси якунида лойиҳа раҳбари Муҳаммадали Қамбаров тадбирда фаол қатнашган китобхон ўқувчиларга китоблар ҳамда «Уйчинома» газетасининг махсус сонидан туҳфа қилди.
Фароғат ЭГАМБЕРДИЕВА, 14-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

