ЖАЖЖИ СПОРТЧИЛАР БАҲСИ
Кичкинтойларни ҳар томонлама соғлом, ақлан етук этиб тарбиялашда спортнинг алоҳида ўрни бор. «Биз – келажак посбонлари» мавзусида ташкил этилган спорт мусобақасида 26- ва 27-мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган жажжи спортчилар ўзаро баҳслашишди. Кенгликлар орасидан эмаклаб ўтиш, умбалоқ ошиш, қопни кийиб сакраш, юқоридан тўп узатиш, сардорлар беллашуви каби шартларда болажонлар эпчил ва чаққонликларини кўрсатишди.
Спорт йўриқчилари Зайнабхон Тиллаева, Дилноза Артиқовалар ташаббуси билан уюштирилган мазкур мусобақа ота-оналарга ҳам манзур бўлди.
Маҳмуда ҚАҲҲОРОВА, 27-МТТ мудираси.

