ЖАЖЖИ ҚАЛБЛАРДА ВАТАН ТУЙҒУСИ
Масканимизда «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан «Ватанга хизмат – олий фазилат» деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда болажонлар томонидан Ватан тинчлиги, халқ бирдамлигини мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро қилинди.
Тадбирда қатнашган туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Обидов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи В.Мамасиддиқов, туман МК «Ватанпарвар» ташкилоти вакили Ш.Абдуллаев, Поп туманидаги сафарбарлик чақирув резерви батальони капитани Ш.Мадяров сўзга чиқиб, болажонларни мардлик, жасорат, юрт ҳимояси – йигитлик бурчи экани, Ватан тупроғини кўз қорачиғидай асраш мавзуларида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Якунда МТТмиз мудираси Ё.Раҳимова меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди, жажжи кичкинтойлар тарбиясида ватанпарварлик, элпарварлик туйғуларини шакллантириш бош масаламиз эканига эътибор қаратди.
Ойгул БОЛТАБОЕВА, 23-МТТ тарбиячиси.

