ЖАНЖАЛКАШЛИГИ УЧУН ОГОҲЛАНТИРИЛДИ
Ҳамюртимиз А.Н. ёши элликни қоралаб қолган бинойидек аёл. У ўзига мутлақ ярашмаган ишга қўл уриб, маҳалла-кўй олдида ўз обрўсига путур етказди. Таниши Ж.З. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Томонлар муросага келмагач, А.Н. Ж.З.ни дўппослаб, унга тан жароҳати етказади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Томонларнинг ўзаро ярашгани, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, айбдорнинг аёл экани инобатга олинди. Айбланувчи огоҳлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Б.КАСИМОВ, туман маъмурий суди раиси.

