ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН

Миссионерлик ва прозелитизм инсониятнинг тинч ва фаровон ҳаёти, миллатлар аҳиллиги ва ҳамжиҳатлиги учун катта хавф туғдирадиган иллатлардан. Шунинг учун бундай ёт ғояларга нисбатан ёшларда тўғри ва тўлиқ тушунчани шакллантириш шу куннинг долзарб вазифасидир.

Вилоят ҳокимлигининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти томонидан  Уйчи спорт коллежида «Миссионерлик ва прозелитизм: мазмун ва моҳият» мавзусида мулоқот ташкил қилинишидан ана шундай мақсад назарда тутилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакили Муроджон Абдураззоқов, туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдураҳмонов, туман жоме масжиди имоми Абдумалик Жўраев,  Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар мавзу юзасидан батафсил сўз юритдилар. Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Тадбирда, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, таълим муассасалари раҳбарлари, ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар иштирок этдилар ҳамда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Умиджон СУЛТОНОВ.