ИЗЛАНИБ, ИНТИЛИБ…
27-МТТда икки нафар фарзандим та-бияланади. Мен мазкур муассасада ички имкониятларидан келиб чиқиб, изланиб ишлаётган жамоа фаолиятидан жуда ҳам мамнунман.
Яқинда мазкур масканда «Мен ҳам ҳарбий бўламан» деб номланган тадбир уюштирилди. Унда мен ҳам иштирок этиб, жонсарак тарбиячилар Саида Нуриддинова, Мадина Рўзиқулова, Дилдора Мадумарова, Мадина Аҳмадалиева, Маъмура Қодирова, мусиқа раҳбари Дилноза Сиддиқоваларнинг тиниб-тинчимас ва фидойи эканликларига яна бир бор шоҳид бўлдим.
Фарзандларимиз ишончли қўлларда эканидан хурсандмиз. Маҳмудахон Қаҳҳорова бошчилигидаги мазкур жамоага келгуси фаолиятида ҳам омад тилаймиз.
Нодира РЎЗИҚУЛОВА, Олмурут МФЙда яшовчи фуқаро.

