ОЧИҚ МАШҒУЛОТЛАР
Мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида коллежимизда ҳам бир қатор ибратли ишлар қилинмоқда. Айниқса, таълим сифатини ошириш мақсадида ўтказилаётган очиқ дарслар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.
Тажрибали ўқитувчи Акрамжон Убайдуллаев, ишлаб чиқариш таълими устаси Икромжон Исабоевлар ўзлари тайёрлаган «Power Point» дастуридан фойдаланиб, очиқ дарс машғулотлари ўтиб беришди. «Светафор ва тартибга солувчининг ишоралари», «Тормоз механизми техник ҳолатини аниқлаш» мавзуларидаги очиқ дарслар юқори баҳоланди. Уларда иштирок этган ҳамкасблар ҳар икки устоз маҳоратига алоҳида тўхталиб, таклифларини айтдилар.
Равшанбек СОЛИЕВ, Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директорининг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари.

