ТАДБИРКОРГА МАДАКОРМИЗ

Мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Юртбошимиз томонидан жорий йил бошида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларга асосан туманимизда ҳам муаяйн ишлар қилинмоқда. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман  қабулхонасига  2020  йил 1 январь ҳолатига жами 1335 нафар тадбиркордан 247 та масала юзасидан 225 та мурожаат келиб тушди.

Ягона интерактив порталга киритилган масалаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, жами киритилган 247 та масаланинг  97 таси  тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш юзасидан, 109 таси ер майдони ажратиб бериш бўйича бўлди. Шунингдек, солиқ, инфратузилма, рухсатнома, лицензия ва ҳужжатларни расмийлаштириш  ва бошқа тоифадаги масалалардир. Қабулхонамизга келиб тушган 247 та масаладан 194 таси қаноатлантирилди, 52 таси ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди.

Юқоридаги Фармон талабларидан келиб чиқиб, қабулхона томонидан жорий йил давомида қилинадиган ишлар режаси тузилди ва туман ҳокими билан келишиб олинди. Бундан ташқари, тадбиркорлар муаммоларини чуқурроқ ўрганиш мақсадида секторлар кесимида сайёр қабуллар жадвали тузилиб, шу асосда иш ташкил этмоқдамиз.  

Т.МИРЗАБОЕВ, Ўзбекистон Республикси Бош вазирининг Уйчи туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.