«ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ АЪЛОЧИСИ»
ДХХ чегара қўшинларининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар 56-мактаб ўқувчилари билан учрашдилар. Бу ҳарбийлар сафида Уйчи ўғлони Ботиржон Иззатуллаев ҳам бор.
Ботиржон Наманган шаҳридаги 1-ихтисослашган гимназия мактабида, сўнг Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқиган. 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг эркин кураш тури билан шуғулланган ва спорт усталигига номзод. Бугунги кунда у ҳарбий хизматни Қорақалпоғистон Республикасида ўтамоқда.
Оилада икки ўғилни тарбиялаб, вояга етказаётган Дилшодбек Раҳимов туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида фаолият кўрсатаётган бўлса, турмуш ўртоқлари Раънохон опа туғруқхона бўлимининг анестезиология ва реанимация постида анестезист. Улар фарзанд таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратишгани туфайли бугун қалблари қувончга тўлмоқда. Сабаби, тўнғич ўғил Бобурмирзо Москвада тиббиёт институтида таҳсил олаётган бўлса, Ботиржон ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб, Уйчи номини улуғламоқда. Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирининг буйруғига кўра яқинда унга биринчи даражали «Чегара қўшинлари аълочиси» кўкрак нишони топширилди. Ботиржонни биз ҳам бу кўкрак нишони билан самимий табриклаймиз.

