ЁШ ПОЛВОНЛАР БЕЛЛАШИШДИ

7-9 январь кунлари 45-мактабда туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 1-БЎСМ билан ҳамкорликда Юртбошимиз томонидан илгари сурган беш ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишлаб  спортнинг эркин кураш тури бўйича  Ўзбекистон очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Унда қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон Республикалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент, Андижон, Наманган вилоятларидан жами тўрт юз нафарга яқин спортчи ўзаро куч синашди. 2006-2009 йилларда туғилган  ўсмирлар 8 та вазн тоифасида беллашдилар.

Муросасиз ва шиддатли ўтган мусобақада том маънода полвонлар ғалаба қозонди. Совриндорлар орасида 4 нафари 45-мактаб ўқувчилари эканлиги янада қувонарлидир. Мусобақада туман ҳокими М.Апақов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдураҳмоновлар иштирок этишди ва ғолибларга диплом, медаль, эсдалик совғалари топширдилар.