ҚАДР

Баҳодир Устабоев туманимизнинг фаол нуронийларидан. У кўп йиллар таълим соҳасида меҳнат қилди. Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси сифатида самарали фаолият кўрсатди. Устоз бугунги кунда кексалик гаштини сурмоқда. Унинг таваллуд куни муносабати билан хонадонига Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғанишер Жўраев, фаоллардан Абдимуталли Нажмиддиновлар ташриф буюришди. Отахонга «Табрикнома» ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этиб, яна кўп йиллар умргузаронлик қилиб юришни тиладилар.