БОШ МАҚСАД – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ
Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан адлия органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди.
Бўлимимизга 2019 йил мобайнида жами 269 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 199 таси, яъни 79 фоизи қаноатлантирилди. Белгиланган режа асосида меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда 26 та сайёр қабул ташкиллаштирилиб, 125 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 88 та мурожаат ўрнида ҳал этилди.
Ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида жами 53 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 158 та, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 32 та, бошқа соҳаларда 55 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 123 таси меҳнат низолари бўйича, 11 таси уй-жойга, 12 таси ижтимоий ҳимояга оид ва қолганлари бошқа масалаларда берилган мурожаатларни ташкил қилади.
Мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганишлар натижасида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларга жами 52 та тақдимнома киритилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишга эришилди.
Шунингдек, фуқаролар манфаатларини кўзлаб, судларга киритилган даъво аризалари, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларга киритилган тақдимномаларнинг ижроси натижасига кўра фуқаролар фойдасига жами 130350000 сўм миқдорида зарар ҳамда иш ҳақларига оид тўловлар ундирилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида 386 та тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилда ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўлида изчил фаолият олиб борамиз.
Ҳалимжон ҚОБИЛОВ, туман адлия бўлими бошлиғи.

