ЖИНОЯТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси. Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш – уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, ўша ҳаракатлар:

-ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;

-икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

-ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

-айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

-такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

-бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

-хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

-жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;

-қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек, жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;

-киши аъзоларини кесиб олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;

-киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса –  беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, ўша ҳаракатлар:

-ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

-жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;

-ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

-уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса – саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.