ОММАЛАШТИРИШГА ЛОЙИҚ

Муқаддасхон Ирисова мактабимизнинг тажрибали бошланғич синф муаллималаридан. Устоз ўттиз йилдан буён самарали фолият кўрсатиб келмоқдалар. Улар билим бераётган 2-«Г» синфда ўттиз нафар ўқувчи бўлиб, ҳар бирининг илмга чанқоқлиги муаллиманинг изланувчанлигидан ҳам дарак. Ўқиш фанидан Мақсуд Қориевнинг «Ибн Синонинг болалиги» мавзусида ўтиб берган очиқ дарс машғулотида қатнашганлар ўқитувчи маҳорати ва ўқувчиларнинг билимдонлигига юқори баҳо беришди.

Машғулотни кузатган ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари Н.Абдулҳамидов, Ш.Толиббоев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Тўрабоева устознинг тажрибасини оммалаштиришга лойиқ деб топдилар.

Озода ЭШОНОВА, 8-мактаб ўқитувчиси.