СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИ ҲАММА УЧУН

Наманган шаҳридаги «Шедевр Плаза» меҳмонхонасида матбуот анжумани бўлди. Унда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг 2019 йил 1 январдан кучга киргани ва унга асосан вилоятда эришилган натижалар ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Бойханов маъруза қилди. Шунингдек, 2019 йил жисмоний шахслар томонидан  мол-мулк ва ер солиғидаги ўзгаришлар ҳамда САЙТ дастурининг ишга туширилиши ҳақида бошқарма  бўлим бошлиғи Мақсаджон Раҳимов тушунча берди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти билан таништириш борасида Ўзбекистон Республикаси ДСБ малака ошириш маркази вилоят филиали раҳбари Орифжон  Абдуллаев ўз фикрларини баён қилди.

Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Р.Ирисов журналистларни солиқ қонунчилигини кенг жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этишга чақирди.