ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – АМАЛДА

Уйчи спорт коллежи фаоллар залида туман адлия бўлими ташаббуси билан «Ёшларга оид давлат сиёсати – амалда» шиори остида бўлган учрашувда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг шароитлар яратиб бериш ва ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қизиқтирадиган масалалар ва муаммоларни ўрганиш, қонун ҳужжатларида яратилаётган имкониятларни тушунтириш ҳақида сўз борди.

Учрашувда туман адлия бўлими ходимлари томонидан «Конституция – эркинлик, адолат ва тенгликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори», «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларда назарда тутилган имтиёзлар» мавзуларида кўргазмали-слайд асосида иштирокчи ёшларга кенг қамровли ҳуқуқий тушунча берилди. Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси О.Содиқов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тадбирларнинг ташкил қилиниши, фуқаролар, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди. У, шунингдек, жамиятимизда коррупция иллатининг олдини олиш, давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган коррупцияга қарши давлат сиёсати ҳақида иштирокчиларга тушунча берди. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси А.Акромов ўз сўзида ёшлар доимо билим олишга интилиши, ҳар бир соҳада ташаббускор бўлиши кераклиги, яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиши ҳақида тўхталди.

Йиғилишда ёшлар томонидан никоҳ ва оила масалаларига жиддий ёндашилмаётганлиги, оилавий ажримларнинг кўплиги, бунга сабаб аксарият ёшларнинг бефарқлиги, оила олдидаги масъулиятни жиддий ҳис қилмаётганлиги, дея таъкидланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Паттаев мавзу юзасидан мулоҳазалар билдирди.

Учрашувда Наманган ёшлар маркази томонидан тайёрланган шукроналикка чор-ловчи видеоролик намойиш этилди.

Тадбир ниҳоясида илм-маърифат ва таълим соҳасида катта тажрибага эга бўлган, мазкур коллежнинг самарали фаолиятига ҳисса қўшган устозлар томонидан учрашув иштирокчилари ва ёшларнинг келгусидаги ишларига омадлар тиланди.

Баҳодир ҚОДИРОВ, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.