БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИ

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижроси доирасида мактабимизда кўргазма ташкил этилди. Сардорлар иштирокидаги бадиий чиқишлар, психолог Маҳбуба Алиеванинг тренинг машғулоти тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. 2-сектор раҳбари, туман прокурори У.Номанов, мактабимиз директори Р.Юнусовалар тадбирда фаол қатнашган ўқитувчи ва ўқувчиларга миннатдорчилик билдиришди. 2-сектор томонидан мактабимиз кутубхонасига ва ўқувчиларга китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.

Наима КАРИМОВА,

44-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

Мўътабар ЭРГАШЕВА, ёшлар етакчиси.