ЗУМРАДОЙЛАР ДАВРАСИ
Муассасамизда мурғак қалбларда миллий ва қадимий урф-одатларимизга ҳурмат, маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Тарбиячи Азизахон Нишонова томонидан «Зумрадойлар давраси» мавзусида ўтказилган машғулотда «Зумрад ва Қиммат» эртаги асосида саҳналаштирилган кўринишлар намойиш қилинди. Тарбиячи машғулот жараёнида ноанъанавий усуллардан фойдаланиб, мақсадга тўла эришди.
Малика ЖАКБАРОВА, 16-МТТ мудираси.

