КЎЗ НУРЛАРИНИ КОМПЬЮТЕРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Барчамизга маълумки, компьютер қаршисида кўп ишлаш зарарли ҳисобланади. Шунингдек, унинг олдида дам олиш ва экрандан фақат смартфонга қараш учун кўз узиш ундан-да хавфлидир. Бундай ҳолатда кўзларни асраш жуда муҳим.
Қаршингиздаги экран хонани ёритувчи ягона ёруғлик манбаи бўлмаслиги лозим. Компьютер ёки телевизор тўғрисида ўтирганингизда чироқларни ёқиб қўйинг.
Агар монитор кўзни қамаштирадиган бўлса, чироқлар ёқилгач, хона кўзларни шикастлаши мумкин. Нурни кенг тарқатувчи лампалар ва ёруғликка мўлжалланган антипарлама мониторлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Биз кундалик ҳаётда фақат бир жуфт кўзойнагимиз бўлишига одатланганмиз. Бироқ компьютерда иш бажараётган маҳал кўчада сайр қилиш учун тақилмайдиган, компьютер учун махсус оптик воситалар керак бўлади.
Кўзингизни пирпиратинг. Экранга қараганингизда биз одатдагига нисбатан кўзларимизни камроқ юмиб очамиз. Демак, кўзларни юмшатмаймиз. Шу сабабли кўзлар толиқмаслиги учун кўзларни шунчаки тез-тез ҳаракатга келтириб туриш мақсадга мувофиқ.
Компьютерда ишлаш йўриқномасига амал қилсангиз, кўзларингизни ва ўзингизни асрайсиз.
Умида АСҚАРОВА, 36-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси.

