МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда МФЙ фаоллари ҳамда фуқаролар қатнашдилар.
Очиқ мулоқотда жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ж.Мамуров «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4551-сонли қарори мазмун-моҳияти», туман маъмурий суди раиси Б.Касимов «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4966-сонли Фармони мазмун-моҳияти», «Йўл ҳаракати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзуларида маърузалар қилишди.
Йиғилиш сўнгида Ж.Мамуров томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, саволларига жавоб қайтарилди.
Нуриддин АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси,
Адҳамжон БУРХОНОВ, туман ИИБ ЙХҲГ катта инспектори, лейтенант.

