«ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙСИЗ»
Ўтган йилларда эришган муваффақиятларимиз, сўзсиз, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фаолияти билан боғлиқ. Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов бутун умрини, билим ва салоҳиятини, ғайрат-шижоатини Ўзбекистоннинг обод ва кўркам бўлиши, ёшларнинг билимли ва бахтли бўлишига бағишлади.
Мактабимизда 30 январь куни Биринчи Президентимиз таваллудининг 82 йиллигига бағишлаб Навоий МФЙ билан ҳамкорликда «Қалбимизда мангу яшайсиз» мавзусида давра суҳбати уюштирдик. Ислом Каримовнинг портрети, асарлари, турли давлат ва жамоат арбоблари билан тушган суратлари, альбомлари кўргазмаси ташкил этилди. 11-«Б» синф ўқувчиси Зебо Иброҳимова Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Тарих фани ўқитувчиси М.Шоғларова сўзга чиқиб, Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўллари, қилган буюк ишлари ҳақида фикр билдирди. Тадбир сўнгида Биринчи Президентимиз асарлари кутубхонада мавжудлиги, ўқувчи ва ўқитувчилар улардан фойдаланишлари учун шароит етарли эканлиги таъкидланди.
Ислом Каримовнинг хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди. У кишининг юрти, ўз халқи учун қилган улуғвор хайрли ишлари, кўрсатган жасорати асло унутилмайди.
Соҳиба ВАЛИЕВА,
26-мактаб кутубхоначиси. 41-мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси З.Тоштемирова томонидан ўтказилган очиқ дарс Биринчи Президентимиз таваллудининг 82 йиллигига бағишланди. Ўқувчиларнинг инглиз тилидаги чиқишлари тадбир мазмунини янада бойитди.

