ҚИММАТГА ТУШГАН САБОҚ
Фалокат оёқ остида. «Нексия»ни бошқариб бораётган Р.Б. тажрибали ҳайдовчи бўлишига қарамай, бирдам ҳушёрликни йўқотди.
Наманган-Уйчи-Учқўрғон автойўлининг 8,5 км.да йўлни кесиб ўтаётган пиёда Б.К.ни уриб юбориб, унга тан жароҳати етказди. Ушбу аччиқ сабоқ Р.Б.га қимматга тушадиган бўлди.
Мазкур жиноий иш юзасидан тўпланган материаллар туман прокуратурасига тегишли тартибда юборилди.
Дилмурод УСАНОВ, вилоят прокуратурасининг 16-бўлим прокурори, I даражали юрист.

