БЕШ ТАШАББУС ТИББИЁТ ТИЗИМИДА

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактика муассасаларида фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди. Йиғилишда бирлашма бошлиғи Н.Расулова, касаба уюшма қўмитаси раиси К.Болтабоев, бирлашма юристи С.Муҳиддинов, ёшлар масалалари бўйича мутахассис М.Ўрақовлар қатнашдилар.

Бирлашмада ишлаётган жами 250 нафар врачнинг 18 ҳамда 1567 нафар ўрта тиббиёт ходимининг 638 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Бирлашма бошлиғи Н.Расулова ўз сўзида «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус»да кўрсатиб ўтилган барча йўналишлар бўйича ҳамма ёш тиббиёт ходимлари фаол бўлишлари лозимлигини, албатта, ўз касбимиз ва вазифамиздан келиб чиққан ҳолда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш, касалликларнинг олдини олиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида ҳам ёш тиббиёт ходимларининг ўрни ва вазифасини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари, жумладан, ёшларга яратилган шароит ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда  мажбуриятлари тўғрисида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди. 5 та муҳим ташаббус бўйича сектор ташкил қилиниб, ҳар бир йўналишга масъуллар бириктирилди.

Лобархон МАШРАПОВА, туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси.