БУЗИЛГАН ҚОИДА – КЕЛТИРМАС ФОЙДА

Жиноят ишлари бўйича туман судида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчи М.Ю. 2019 йилнинг 14 октябрь куни соат 16:30 лар чамасида «Нексия» автомашинасини Наманган – Уйчи – Учқўрғон йўлида бошқариб кетаётиб, амалдаги йўл-транспорт қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади. Оқибатда «Дамас» русумли автоулов билан тўқнашиб, ундаги йўловчилар турли даражадаги тан жароҳати олишларига сабабчи бўлади.

Суд айбланувчи М.Ю.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан 45-моддани қўллади. Яъни бир йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, бир йилу олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Б.БОЙЗАКОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси,

Адҳамжон БУРХОНОВ, туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, лейтенант.