МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрель кунги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5415-сонли Фармонига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман адлия бўлимимиз томонидан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ташкил этилган сайёр қабулда Шафтоли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Акбарова Умиданинг фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида У.Акбарованинг Гулноза исмли қизи 2013 йил 6 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилганлиги, бироқ, фарзандига ўтган 7 йил давомида туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаганлиги, бу борада тегишли идораларга қилган муро-жаатлари ижобий ҳал этилмаганлиги ҳолати аниқланди. Тошкент вилояти Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасидан тегишли ҳужжатлар сўров йўли билан олинди ва жорий йилнинг 13 февраль куни Уйчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 1-1605-20-00583-сон билан туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Ҳалимжон ҚОБИЛОВ, туман адлия бўлими бошлиғи.