МУАССАСА ЯНГИ ҚИЁФАДА

10-мактабгача таълим ташкилоти «Обод марказ» дастури доирасида кўркам ва шинам муассасага айланди. Шуҳратжон Қодиров бошчилигидаги «Стандарт» МЧЖ бунёдкорлари 1 млрд. 100 миллион сўм маблағ эвазига мазкур муассасани замонавий қиёфага келтирдилар.

Икки юз нафар кичкинтойни ўз бағрига олган муассасада барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган. 15 февраль куни муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов иштирок этиб, жамоани янги бино билан қутлашди ва фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.

Ташкилот мудираси Наимахон Абдураҳмоновага бинонинг рамзий калити топширилди. Бинони сифатли таъмирлашда ва қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган қурувчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Муассасага Кореяда ишлаб чиқарилган пианино совға қилинди. Маросимда туман ҳоки-мининг ўринбосари М.Бобажанов, туман МТБ мудири М.Абдуллаева иштирок этдилар.