ТАШАББУС ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрда 848-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда тадбиркорлар кенгашининг асосий вазифалари этиб:

-кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига  ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;

-Агентлик, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш;

-тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш;

-тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил этиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойда-ланган ҳолда ўтказиш белгилаб қўйилди.

Шунга асосан туманда 2019 йил 29 ноябрдаги 34/23-сонли тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида туман қабулхонаси ва ҳокими томонидан тасдиқланган қўшма қарори қабул қилинди. 

Қўшма қарорга асосан тадбиркорларнинг Жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланиб, кенгаш раиси этиб тумандаги «BEKKON TA’MINOT» МЧЖ раҳбари Авазбек Абдуллаев таcдиқланди.

Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши  ҳозирга қадар 2 маротаба йиғилиш ўтказди ва кичик бизнес, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига  тақдим қилди.

Дилмурод ҚИРҒИЗБАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Уйчи туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси.