ТИББИЙ МАДАНИЯТ ЮКСАЛСА…
Тиббий маданият ва саводхонликни ошириб бориш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Соҳада ўттиз беш йил тажрибага эга бўлган мактабимизнинг туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидан бириктирилган ҳамшираси Зуҳрахон Ғайбуллаеванинг бу борада олиб бораётган фаолияти ибратли. У турли касалликларнинг олдини олиш, хусусан, грипп, гиёҳвандлик, бугун долзарб бўлиб турган коронавирус каби хасталиклар ҳақида ўқитувчи ва ўқувчиларга етарли тушунча беришда, тарғибот-ташвиқот ишларида фаол қатнашяпти.
Билим масканимизда ўқиётган 750 нафар ўқувчининг саломатлиги, улар йилда икки маротаба тиббий кўрикдан ўтказилиб, доимий назоратда бўлиши ҳам ҳамширанинг эътиборида.
Маҳфуза ЁҚУББОЕВА, 40-мактаб ўқитувчиси.

