ИНТЕРФАОЛ УСУЛДА
Синф ўқувчиларидан учта гуруҳ ҳосил қиламиз. Ҳар бир гуруҳдаги ўқувчиларга ўтилган учта мавзу номи айтилади. Гуруҳларга мавзу номи айтилиб, берилган мавзуга оид расмлар тартиб билан тарқатилади. Гуруҳдаги биринчи ўқувчи қўлидаги расмни изоҳлаб гапиради ва ёнидаги ўқувчига расмни узатади. Иккинчи ўқувчи биринчи ўқувчининг фикрини расмга қараб гапини такрорлайди ва ўзининг расмига ҳам изоҳ беради. Сўнгра учинчи ўқувчига расмларни беради, бу ўқувчи ҳам биринчи, иккинчи ўқувчининг фикрини такрорлаб, ўзига берилган расмни изоҳлаб гапиради. Сўнгра охирги ўқувчининг қўлига гуруҳдаги расмлар келиб тушади. Бу ўқувчи ҳам расмларга қараб гапиради ва ўзининг қўлидаги расмига қараб гапириб, мавзуни мустаҳкамлайди. Ўйин шу зайлда тугайди. Бу методдан мустаҳкамлаш дарсларида фойдаланиш мумкин.
Соҳиба БОЛТАЕВА, 19-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

