КОМПЬЮТЕР ВА ҲАЁТ
Техника ва технологияларни мукаммал эгалламай туриб, келажакда етук мутахассис бўлишни тасаввур этиб бўлмайди. Ўзим раҳбарлик қилаётган 4-«В» синф ўқувчиларига компьютер сабоқларини ҳозирдан сингдириб боряпман. Болаларда бу соҳага қизиқиш катта. Дарсдан кейин ташкил этиладиган машғулотимга келаётганлар сафи ортиб бормоқда. Ҳозирда У.Рустамова, А.Маматвалиева, Ж.Исмоилов, Д.Исахонова, А.Собиржонов, Б.Ёқубжонов каби фаол ўқувчилар компьютердаги оддий дастурларни ўзлаштириб олишди.
Яқинда «Интернет ва ҳаёт» деб номланган интеллектуал шоу уюштирдик. Унда бошқа синф ўқувчилари ҳам бевосита иштирокчига айланишди. Тадбирда компьютер саводхонлигига оид қизиқарли саволларга жавоблар бериш билан бир қаторда интернетнинг ижобий ва салбий томонларига батафсил тўхталиб ўтилди. Якунда ўқувчилар интернетнинг ҳаётда фақат фойда келтириши биз, инсонларнинг ўз қўлида экани ҳақида хулоса ясашди.
Нилуфар СИДДИҚОВА, 29-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси. ри, катта сержант.

