МЕН СЕВГАН АСАР

Китоб – Яратганнинг биз учун туҳфаси бўлиб, одам томонидан яратилган энг буюк неъматлардан бири бўлгани сабабли, ўқувчи-ёшларимиз қалбида китобни севиш, уни ўқиш ва мутолаа қилиш, танлаб олиш, ўқиш маданиятини шакллантириш ғоятда муҳимдир. Мактабимизнинг 6-«А» синф ўқувчилари ўртасида «Мен севган асар» мавзусида очиқ дарс бўлди.

«Маънавият соати»да ташкил этилган очиқ дарсни синф раҳбари Назира Эргашева ўтди. У дарс ўтиш давомида, буюк адиблар ҳаёти ва ижоди, улар яратган асарлари юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан ўзлари ўқиган асарлари бўйича сўз ўйинлари ўтказилди, севган қаҳрамонлари образи намоён этилди. Очиқ дарс давомида ўқувчилардан Мубина Абдужалилова, Озодбек Ҳасанбоев, Мадина Турдиохуновалар фаол қатнашдилар.

Наргиза АДАШЕВА, 5-мактаб кутубхоначиси.