РЕСПУБЛИКА ОЧИҚ ТУРНИРИ

22-24 февраль кунлари оммавий спорт тадбирлари режаси асосида ҳамда 2020 йил – «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»га бағишлаб бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида адлия ходими, бир неча йиллар туманимизда нотариус бўлиб фаолият кўрсатган Толибжон Маҳкамов хотирасига бағишлаб эркин кураш спорт тури бўйича 4-Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қорақалпоғистон Республикалари, Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги барча туманлардан беш юздан ортиқ спортчи иштирок этди. 2003-2004, 2009-2010 йилларда туғилган ўсмир ва ёшлар ўртасидаги турнир қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Якунда тадбир ташкилотчиси, 1-БЎСМ директори, туман Кенгаши депутати Акмалжон Маҳкамов ғолибларни муносиб тақдирлади.