САЙЁҲЛИКМИ, САЁҚЛИК?
Ҳар бир мамлакатда бўлгани каби юртимиз фуқаролари учун хорижга чиқиш ва кириш тартиб-қоидалари мавжуд. Унга бўйсунмаслик амалдаги қонунларимизга асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жиноят ишлари бўйича туман судида кўрилган навбатдаги иш хорижга чиқиш тартибини бузган фуқаро Р.Д.нинг жинояти бўлди. Р.Д. 2018 йилда Туркия давлатига жўнаб кетган, 2019 йил мартда у ердан Украинага ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4079-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларини бузади. Яъни, у хорижга чиқиш биометрик паспортини олмасдан, Украина – Туркия ҳудудларида бўлган. Суд Р.Д.нинг қилмишидан пушаймонлигини, енгилроқ жазо берилишини сўраганини инобатга олди. Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридаги 5068250 сўм жарима жазосини тайинлади.
Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.

