«ФАРОВОН ҲАЁТ – МУКАММАЛ ТАРБИЯДАН БОШЛАНАДИ»
Мактабимизда туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, ЎзХДП туман кенгаши, Ўзбекистон «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлими, Ўнҳаят МФЙ ҳамкорлигида ёшлар тарбияси ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ана шу мавзуда кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинар тўрт йўналишни ўз ичига қамраб олган бўлиб, ҳудудда жанжалкаш, нотинч оилаларда тарбия топаётган ва жиноятчиликка мойиллиги бор ёшларнинг тарбияси билан шуғулланишга қаратилган «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» мавзусидаги очиқ дарс, қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг олдини олишга қаратилган «Бувижонлар мактаби» тўгарагининг кўргазмали чиқишлари, спорт мусобақалари, ёшларни меҳнатга кўникмаларини ошириш, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида «Фарзандларимизни жиноятга қўл уришдан сақлайлик» мавзусида ўқувчилар қўл меҳнати маҳсули кўргазмаси ташкил этилди. Иқтидорли ўқувчилардан бир гуруҳи рағбатлантирилди. Семинарда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати М.Апақов қатнашди.
Абдуғаффор РЕЖАББОЕВ, 3-мактаб директори ўринбосари.

