ФОЖИАГА ОЛИБ КЕЛГАН ЗИЁФАТ
Фуқаро З.К. отасининг номида бўлган «Нексия»ни бошқариб, Намангандаги танишининг тўйига борди. У ерда эски ва янги танишлар билан гурунглашиб, узоқ қолиб кетди. Зиёфат авжига минганда, рулда эканиниям унутиб, спиртли ичимлик ичаётганларга шерик бўлди. Сармаст ҳолда ярим тунда ортга – уйига қайтди. Наманган – Уйчи – Учқўрғон автойўлининг 13 км.да бошқарувни назорат қила олмай, йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетди. Йўл четида уйига қайтаётган 3 нафар фуқарони уриб юборди. Улардан 2 нафари воқеа жойида вафот этди. Бу ҳолатдан ўзини йўқотиб қўйган ҳайдовчи З.К.га ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. Энди айбланувчи қилмиши учун қонун олдида жавоб берадиган бўлди.
Лочинбек ТЎРАЕВ, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ тергов гуруҳи терговчиси, катта лейтенант.

